Uzlayt.net - Музыка, размещённая на сайте, в режиме ДЕМО! Внимание! Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания.
Оцените наш сайт, как?
Всего ответов: 13

Реклама
Реклама
Реклама
Реклама
Профил
Гость

Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.

Логин:
Пароль:
Реклама
200


Реклама
Реклама
Реклама
На сайте
Подробно
Онлайн
Сегодня был на сайте:
,
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Алмазбек Атамбаев: Қирғизистондаги дин эркинлигини қадрлаш керак — yangiliklar
Просмотров: 675 | Категория: dunyo_yangiliklar | Добавил: Admin



Алмазбек Атамбаев: Қирғизистондаги дин эркинлигини қадрлаш керак — yangiliklar

"Қирғизистонда эришилган дин эркинлигини қадрлаш ва маънавиятни тарбиялаш, миллий маданий қадриятларни ҳимоялаш ва ислом маърифатидаги камчиликларни биргаликда бартараф этиш лозим", деб айтди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев. Бу ҳақда президент аппарати ахборот сиёсати бўлими маълум қилди. 

 

 

Унинг маълумотларига кўра, Атамбаев 16 августда Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Максат хожи Тўктомушев, Мусулмонлар диний бошқармаси уламолари кенгаши раиси Абдишукур хожи Норматов, кенгаш аъзоси Чўбок хожи Жалилов ва "Иймон" дин маданиятини ривожлантириш жамғармаси бошқарув раиси Нуржигит Қодирбековни қабул қилди. Улар диний соҳадаги вазиятни ҳамда давлат ва диний етакчиларнинг экстремизм ва радикаллашувга қарши курашдаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш чораларини муҳокама қилишди. 
  
 Атамбаев охирги вақтда диний мавзудаги исталган баҳс-мунозара кескин тус олаётганини таъкидлаб ўтди. "Бу мунозараларни эксремистлар ва радикаллар кескинлаштирмоқда. Дунёдаги охирги тенденциялар ортида биз радикаллашув таҳдидига биргаликда қарши туришимиз, давлатимизнинг дунёвий кўринишига қатъий амал қилишимиз лозим", деб айтди Атамбаев.   

Учрашув иштирокчилари баъзи кучлар тақдим қилинган эркинлардан фойдаланиб, дин соҳасидаги вазиятни кескинлаштириш учун исталган имконни қидираётгани ҳамда бошқа фуқаролар фикрларига тоқатсизлик намоён қилаётгани ҳақидаги фикрни билдирдилар. Учрашувда Қирғизистонда бугунги кундагидек дин эркинлигини амалга ошириш учун мақбул шароитлар ҳеч қачон яратилмагани ва диндорлар халқ бирдамлигига амал қилишлари кераклиги, ислом дини бошқармасининг мамлакатдаги хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ёшларни маънавий тарбиялашда кўмак кўрсатиши айтиб ўтилди.       

Атамбаев ислом – эзгулик ва билим, жадал ривожланаётган, ижтимоий йўналган дин эканлигини таъкидлаб ўтди.

Всего комментариев: 0
avatar
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin.